Ссылки доступа

Эрон: АҚШнинг ядро битимидан чиқиши – "тарихий хато" (видео)


Эрон Дональд Трампнинг АҚШ Теҳрон билан тузилган Эрон ядро дастурини ривожлантириш тўғрисидаги кўптомонлама битимдан чиқиши ҳақидаги баёнотига дарҳол акс таъкир кўрсатди. Трампнинг қарор Теҳронда “тарихий хато” деб аталди.

Эрон президенти Ҳасан Роуҳоний АҚШ битимнинг ягона иштирокчиси эмас, шунинг учун Эронда дунёнинг олтита йирик давлати Теҳрон билан имзолаган келишувларнинг бошқа иштирокчилари таъсирларини кутишга қарор қилишганини билдиришди.

Ўзининг 8 май кунги телемурожаатида Ҳасан Роуҳоний Эрон кўптомонлама ядро битими бўйича мажбуриятларни бажариш тарафдори бўлиб қолишини баён қилди. У агар Эрон томони қўйлган мақсадларга битимнинг бошқа шитирокчилари билан ҳамкорликда эриша олса, Теҳрон 2015 йилда имзоланган келишувлардан чиқмаслигини таъкидлади.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Дональд Трамп “тарихий қадам” қўйганини билдирди ва бу қадам учун АҚШга миннатдорчлик изҳор қилди. Исроил ҳукумати Голан тепаликларида кучайтирилган хавфсизлик чоралари қабул қилди. Бомбадан сақланадиган жойлар очилди, ўзини мудофаа қилиш кучлари “хавф” ҳолатига келтирилди.

Франция президенти Эммануэль Макрон Франция, Германия ва Буюк Британия Вашингтоннинг қароридан “афсусда” эканлигини баён қилди.

XS
SM
MD
LG