Ссылки доступа

Туркманистонда ун яна қимматлади


Айни дамда Туркманистон пойтахти савдо нуқталарида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган бир килограмм унни 6,5 манат (2 долларга яқин)га сотиб олиш мумкин.

Ашхободда истиқомат қилувчи шарҳловчи Аманмират Бугаевнинг сўзларига қараганда, ун нархи бир ҳафтада кўтарилиб кетди. "10 кун аввал Қозоғистондан олиб келинган уннинг бир килограмми нархномаларда 5.5 манат дея кўрсатилган, аммо 6 манатдан сотилар эди, бироқ ўтган ҳафтанинг ўрталаридан бошлабайни шу ун нархномаларда 6 манат дея кўрсатилган ҳолда, 6.5 манатдан сотилмоқда", - дейди Бугаев.

Туркманистонда бир неча йилдан бери икки хил нарх амал қилади. Маҳсулотда белгиланган нарх камайтириб кўрсатилади. Одатга кўра, харидор нарх борасида сотувчидан оғзаки равишда хабар топади. Маҳаллий кузатувчиларнинг сўзларига кўра, озиқ-овқатларнинг баҳоси ва сотилиши расмийлар томонидан белгилаб берилади, савдо нуқталарида бу қоидаларга риоя этилиши эса полиция ва солиқ идорлари ходимлари томонидан назорат қилинади.

"Айни дамда полиция ва солиқ идоралари ходимларининг диққат эътибори Қозоғистон унига қаратилган. Улар бозорларни айланиб юриб сотилаётган уннинг қонунийлигини ва импорт қилинганида божхона талабларига нечоғлик риоя этилганини ўрганишмоқда", - дея таъкидлайди Аманмират Бугаев.

Мустақил "Туркманистон муқобил янгиликлари" ахборот нашрининг маълум қилишича, Маридаги давлатга тегишли дўконларда бир кишига нархи 0,5 манат бўлган икки буханка нон берилмоқда, шунингдек шакар сотилишида ҳам чекловлар жорий қилинган. "Сотув вақти эрталаб чекланган, тушдан кейин нонни ҳам, шакарни ҳам дўконлардан топа олмайсиз", -дея ёзди нашр.

Туркманистон расмийлари мамлакатдаги озиқ-овқат инқирозини тан олмайди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг охирларида, мамлакатда ун тақчиллиги муносабати билан Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус комиссия тузилган.

Как возник дефицит муки в Туркменистане и почему люди давятся в очередях за отрубями
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:31 0:00

XS
SM
MD
LG