Ссылки доступа

Бишкекда ноқонуний фаолият юритадиган 26та казино фош этилди


Милиция ходимлари Бишкек шаҳри ҳудудида қонунга зид равишда фаолият юритувчи 26та казинони фош қилди.

ҚР ИИВ матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 5 та казино Ленинск тумани ИИБ томонидан, яна шунчаси пойтахтнинг Октябрь туманида фош этилган. Яширин еттита қиморхона эса Свердловск туманида топилди, Бишкекнинг Биринчи май туманида эса энг кўп- 9 та казино борлиги аниқланди.

Шунингдек ноқонуний фаолият юритувчи объект Ўш шаҳрида ҳам фош этилди.

Таъкидланишича, тўпланган барча материаллар ҚР ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизматига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, “Қимор ўйинларини тақиқлаш тўғрисида”ги қонунга биноан 2012 йилнинг 1 январидан ҚР ҳудудларида қимор бизнеси тақиқланган.

XS
SM
MD
LG