Ссылки доступа

Тошкентда 9 май куни мушак отилади


9 май куни Тошкентдаги Миллий боғда байрам салюти отилади, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

«Байрамга бағишлаб салют қурилмаларидан жами 42 та салют отилади. Бунинг учун тўплар ва салют қурилмалари шай ҳолатга келтирилган. Байрам салюти Ўзбекистон Миллий боғнинг "Наврўз" майдонидан соат 21.00да байрам отилади", – дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот-хизматининг хабарида.

Мушаклар отиш Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар дастурида назарда тутилган. Бу йил байрамни нишонлаш доирасида тегишли ҳолатларни қайта тиклаган ва Иккинчи жаҳон уруши воқелари ва машҳур жангларига бағишланган инсталляциялар ўша йиллар мусиқаси ва қўшиқлари, байрамона безатилган дастурхонлар билан бирга ташкил қилинади.

Бундан ташқари, кўчалар ва майдонларни байрам арафасида Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган плакатлар ва кўргазмалар билан безатишади. Бунда бутун репсублика бўйлаб, Иккинчи жаҳон уруши даври ҳарбий техникасининг намойиши ташкил қилинади, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.

XS
SM
MD
LG