Ссылки доступа

Ашхобод-2017 Ўйинларининг баъзи ғолибларидан мукофотлар - Toyota автомобилларини олиб қўйишган


2017 йил сентябрда Ашхободда бўлиб ўтган Ёпиқ бинолардаги ва жанговар санъатлар бўйича V Осиё ўйинларининг баъзи чемпионларидан президент совғаларини олиб қўйишган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон ҳукумати иқтисодий инқироз шароитларида халқаро спорт тадбири ўтказишга миллиардлаб доллар сарфлаган эди. Ўшанда давлат ОАВ ўн кунлик мусобақаларда медалларни қўлга киритган Туркманистон спортчиларига қимматбаҳо совғалар, жумладан «Toyota Camry GL Executive» автомобили топширганини хабар қилганди.

Баъзи туркманистонлик атлетларнинг айнан шу автомобилларини қайтариб олиб қўйишди. Озодлик радиосининг Туркманистондаги мухбири камида уч нафар туркманистонлик спортчи Ашхобод-2017 ўйинларидан кейин дарҳол ўз совғаларидан маҳрум бўлганини хабар қилмоқда.

«Автомобиллар спортчиларга топширилганидан сўнг, уларга “ҳозирча фойдаланмай туриш маъқул” эканлигини айтишди. Бир оз вақт ўтгач, маҳаллий маъмурият вакиллари хавфсизлик органлари ходимлари билан бирга келиб, машиналарни олиб кетди. Давлат совғаларни қайтариб олиб қўйганларга “Агар сўрашса, машинани сотиб юбордим деб айтинг, бу ҳали фақат мен била олганларим», - деб хабар беради Озодликнинг мухбири Туркманистондан.

Озодлик спорт мусобақаларида ғалаба қозонган ва тадбир ўтиши билан ўз совғаларидан маҳрум бўлган атлетларнинг исмини билади, лекин хавфсизлик нуқта назаридан келиб чиқиб, таҳририят уларни ошкор қилишдан тийилиб турибди.

XS
SM
MD
LG