Ссылки доступа

Қирғизистон президенти терроризмга қарши курашдаги иттифоқчилар ҳақида гапирди


Бугунги кунда дунё янги глобал хавф – терроризм билан тўқнаш келди, унга қарши фақат биргаликдагина курашиш мумкин. Бу ҳақда президент Сооронбай Жээнбеков Бишкекда бўлиб ўтган Ғалаба байрамига бағишлангнан тадбирда маълум қилди.

Жээнбековнинг «Биз халқаро ҳамжамият ва азалий иттифоқчимиз - Россия ҳамда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатлар билан биргаликда бу балога қарши курашамиз», - деган сўзларини давлат раҳбари аппарати эълон қилди.

Президентнинг сўзларига қараганда, бугунги кунда мамлакат чегараларини Улуғ Ватан уруши қаҳрамонларининг “муносиб меросхўрлари” бўлмиш армия аскар ва командирлари “шон ва шараф” билан ҳимоя қилишмоқда.«Ишонман, Қуролли кучларимиз бундан кейин ҳам буюк Ғалабамизга муносиб бўлиб қолаверишади», - деди президент.

Президент Сооронбай Жээнбеков Бишкекда бўлиб ўтган “Ўлмас полк” юришида иштирок этди. Давлат раҳбари уруш вақтида бедарак йўқолган ўзининг буваси Жээнбек Пирназаровнинг суратини кўтариб олган эди, дея хабар берди президент маъмурияти.

9 май куни Қирғизистон ва собиқ совет республикаларининг айримларида Иккинчи Жаҳон урушида - Улуғ Ватан урушининг ниҳояга етиши куни нишонланади. 1945 йил 9 майида СССР Германия устидан ғалаба қозонган эди.

XS
SM
MD
LG