Ссылки доступа

Россия АҚШнинг Эрон бўйича қароридан “жуда ҳафсаласи пир бўлди”


Россия ТИВ АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядро дастури бўйича биргаликдаги ҳар томонлама ҳаракатлар режаси (БҲТҲР) бўйича мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама тартибда воз кечиш қароридан “жуда кўнгли қолгани”ни баён қилди.

Вазирликнинг сайтида эълон қилинган ТИВ баёнотида БҲТҲР “БМТ ХКнинг 2231- резолюцияси (2015) билан маъқулланган муҳим кўптомонлама келишув” эканлиги айтилади.

8 май куни эълон қилинган қарор – Вашингтон келишув лаёқатига эга эмаслигининг янги тасдиғидир, дейилади баёнотда. Эроннинг ядро фаолияти мутлақо қонуний, Американинг даъволари эса Теҳрон билан сиёсий ҳисоб-китоб қилиб олиш учун бир парда холос, деб таъкидланади ҳужжатда.

XS
SM
MD
LG