Ссылки доступа

Андижон марказидаги барак уйлар 12 соатлик огоҳлантирувдан сўнг бузилмоқда (видео)


Андижон шаҳри марказидаги эски уйларни бузиш бошланди. Уй эгаларига расмий ëзма огоҳлантириш бузилиш бошланишидан атиги 12 соат олдин берилган.

«Борадиган бошқа яшаш жойим йўқ. Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор. Бузишдан аввал, ҳеч бўлмаса 5-10 кун олдин огоҳлантириб қўйиш керак-ку. Бу вақт оралиғида одамлар ўзига бошқа яшаш жойи топишлари мумкин бўлармиди», - деб шикоят қилади шу ерда яшовчи аёллардан бири.

Видеода аёллар ҳукумат одамларни кўчага ҳайдаб бир нечта уйларни бузганини айтиб бераётгани кўриниб турибди. «Улар ҳамма нарсани бузиб синдиришаяпти. Умумий ҳисобда 93 киши кўчада қолди», - дейди шу ерда яшовчи аёллардан бири.

Бошқа аёл буюмлари билан кўчада қолгани ва энди уч нафар фарзанди билан қаёққа боришини билмаётганини айтаяпти.«Бизлар шу ерда туғилиб, катта бўлдик. Уйларимиз эски бўлишига қарамай, уларда сув, ҳожатхона бор, ахир биз у ерда яшаяпмизку», - дейди аҳоли вакиллари.

Маъмуриятдагилар бузилган уйлар ўрнига маҳалла аҳолисига шаҳар четида 2 сотих ери бўлган, 2 хонали уйлар қурилишига ишонтиришмоқда. Ҳокимиятдагилар бу уйларни 5 ой ичида қуриб битказишга ваъда беришган.

XS
SM
MD
LG