Ссылки доступа

Арманистон бош вазири Пашинян Тоғли Қорабоққа борди


Арманистон бош вазири Пашинян 9 май куни Тоғли Қорабоққа борди. Бу у бош вазир этиб сайланганининг иккинчи куни бўлиб ўтди.

Арманистон етакчилари анъанавий тарзда 9 май куни шу минтақага боришади. Ғалаба куни Арманистон томонидан қўллаб-қувватланган қўшинлар Тоғли Қорабоғдаги уруш вақтида, 1992 йилда Шуша шаҳрини ўз назоратига олган кунга тўғри келади.Тоғли Қорабоғ пойтахти Степанакертда Пашинян ва Тоғли Қорабоғнинг амалдаги етакчиси Бако Саакян Тоғли Қорабоғ можароси пайтида ва Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аскарлар ёдгорлигига гулчамбар қўйишди.

Кейин Пашинян ва Саакян Шушага боришди. Пашиняннинг матбуот хизмати 9 майдан олдинроқ эълон қилган Ғалаба ва тинчлик кунида миллатга мурожаатда Пашинян Арманистонда рўй берган зўравонликсиз бахмал инқилоби ва халқни жисплаштириш биз озодлик, демократия ва тинчлик ҳақида аниқ тасаввурга эга эканлигимизнинг рад этиб бўлмайдиган яна бир далили” эканлигини айтди.

Арманистон парламенти бир неча ҳафта давом этган исёнлар ва кўча намойишларига чек қўйиб,8 май куни Пашинянни бош вазир лавозимига сайлади. 8 майдаги сайланиши арафасида Пашинян парламент олдида сўзлаган ўз нутқида унинг инқилоби “Қорабоғнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тан олишга” олиб келишини баён қилди. Кейироқ у Қорабоғ вакиллари иштирок этсагина, музокараларга тайёрлигини айтиб ўтди.

Боку Пашиняннинг Тоғли Қорабоққа бориш режалари бўйича норозилик билдирди. Озарбайжон ТИВнинг матбуот котиби Ҳикмат Гаджиев 8 май куни ҳозирги вақтда оккупация қилинган Тоғли Қорабоғ ҳар доим Озарбайжоннинг ажралмас қисми бўлиб келганини қатъий талаб қилган баёнот билан чиқди. Ҳеч бир мамлакат Тоғли Қорабоғнинг мустақиллигини тан олмаган.

Тоғли Қорабоғ можароси 30 минг одамнинг умрига зомин бўлди ва Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги кескинликнинг жиддий омили бўлиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG