Ссылки доступа

ОАВ: Москвада Альянс Банкнинг собиқ раҳбари Жомарт Ертаев ушланди


8 май куни Москвада Қозоғистоннинг Альянс Банкининг собиқ раҳбари Жомарт Ертаев ушланди, дея хабар берди Россиядаги айрим ОАВлари. Ҳибсга олиш Москва жиноий қидирув ва Росгвардия жангчилари иштирокида амалга оширилди.

Хабарларга кўра, Ертаевга тегишли Gelandwagen русумидаги автомобиль полициянинг махсус патруль батальони ёрдами билан катта йўлда тўсиб қўйилди. Ертаев полиция идорасига олиб борилди, дея хабар берди бир нечта агентлик.

РБКнинг ёзишича, Жомарт Ертаевнинг ҳибсга олиниши у Альянс банк (2002- 2007 йилларда)ка раҳбарлик қилган даврдаги қонун бузилишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

2015 йилда Қозоғистон Бош прокуратураси баёнот бериб, Ертаев “ўзига ишониб топширилган ўзгаларнинг мулкини ўзлаштирганлик”да гумон қилинаётгани ва унинг қаердалиги ноаниқлиги борасида маълум қилган эди. 2009 йилда моливий полиция Альянс Банк акциядорлари ва менеджерларини қонун бузилишларида айблаб чиққан эди, ўшанда Жомарт Ертаев ушланган ва 9 ой ҳибсда ушлаб турилган эди. Кейинчалик Ертаев алоқаси бўлган бир миллиард доллардан ортиқ пулларни ўзлаштириш бўйича иш тергов томонидан “бухгалтер ва молиявий ҳисобот қонунчилигини бузиш”, шунингдек “банк маблағларидан ноқонуний фойдаланиш”дея таърифланган эди. Суд жарима тўлаш эвазига Ертаевни озодликка чиқарган, шундан сўнг у Қозоғистондаги иккинчи даражали банкларда фаолият юритган эди. 2014 йил охирларида Ертаев кабель телевиденияси оператори «Алма-ТВ» компаниясининг раҳбари этиб тайинланди.

2018 йилнинг апрелида Қозоғистоннинг Qazaq banki тижорат банки Ертаевни кўрсаткичларнинг ёмонлашувида айблаб чиқди, унга кўра 2013-2016 йилларда Ертаев томонидан тайинланган шахслар банкни бошқарган вақтда берилган сифатсиз кредитлар терговга олиб келгани таъкидланади. Банк фикрига кўра, берилган кредитларнинг асосий қисми Ертаев билан боғлиқ шахсларга берилган. Маълумки, бундан аввал Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бу ҳодисани “даҳшатли” дея таърифлаган эди.

РБКнинг таъкидлашича, Ертаев Россияда Тройка Д-Банк (АЛМА Банк бренди асосида машҳур) директорлар кенгаши раиси сифатида фаолият юритади ва бош идораси “Москва Сити”да жойлашган Alma Group холдингининг фахрий президенти ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG