Ссылки доступа

АҚШ Россия ҳарбий тузилмаларига қарши санкциялар жорий қилмоқда


АҚШ Россиядаги айрим ҳарбий тузилмаларга қарши санкциялар жорий қилмоқда. Улар оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик борасидаги АҚШ миллий қонунларини бузганликда айбланмоқда. Чеклов чоралари ҳақидаги огоҳлантириш Федерал реестр сайтига жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, санкциялар рўйҳатига Россиянинг 28та компания ва ташкилоти киритилган. Улар орасида Россия Бош штаби Бош бошқармаси (собиқ БРБ) ҳам бор.

Россия тузилмаларидан ташқари санкцияларга Эрон, Шимолий Корея, Хитой, Миср, Туркия, Сурия ва Бирлашган Араб Амирликларининг ташкилот ва хусусий шахслари киритилган. Жумладан, чекловлар Ливаннинг Сурияда фаолият юритувчи "Хезболлаҳ" ташкилоти, Сурия Араб Республикаси ҳарбий ҳаво кучлари ва Эроннинг Инқилобий гвардиясига нисбатан қўлланилади.

Россия ТИВ баёнот бериб, Москвага нисбатан янги санкцияларни “14 апрель куни Сурияга нисбатан қўлланилган ракета ҳужумлари билан ҳисоблашишнинг оддий истаги” сифатида тушунтириш мумкинлигини айтди.

Куни кеча маълум бўлишича, Эрон, КХДР ва Сурияга нисбатан қуролларни тарқатмаслик борасидаги Америка қонунларини бузгани учун Вашингтон санкцияларига "Рособоронэкспорт" ҳам киритилган.

XS
SM
MD
LG