Ссылки доступа

Қирғизистонда Ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари кўпаймоқда


Қирғизистонда Ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари кўпаймоқда, бироқ уларнинг аниқ сони ҳақида маълумот давлат идораларида ҳозирча йўқ.

Қирғизистон Давлат Миграция хизмати Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларига мурожаат қилиб, қонунларга итоат этишгга чақирди ва қонунлар бузилган тақдирда жаримага тортилишлари борасида огоҳлантирди.

Ўзбекистон билан чегаралар очилганидан сўнг Қирғизистонда қурилиш ва қишлоқ хўжалигида ишлаш мақсадида ўзбекистонликларнинг келиши кўпайгани кузатилмоқда. Бишкек, чегара яқинидаги Ўш, Баткен ва Жалолобод вилоятларидаги иш берувчилар сифатли ва арзон ҳақ эвазига иш бажарадиган ўзбекистонлик меҳнат мухожирларини қадрлашади.

Айни дамда Жалолобод вилоятидаги пахта далаларида Ўзбекистондан келган ёш аёллар меҳнат қилмоқда. Уларга бир кун учун 250-300 сом (3,5–4,5 АҚШ доллари) миқдорида хақ тўланади. Мигрантлар иш берувчиларнинг уйларида истиқомат қилади.

Ўш, Баткен ва Жалолобод вилоятларида Ўзбекистондан келган қурувчиларни ҳам осонлик билан топиш мумкин. Бугун уларни қурилаётган кўп қаватли уйларда учратиш мумкин. Новқат туманида яшовчи Сайдулла Керимов сарой қуриш учун бир неча ўзбекистонлик қурувчини жалб қилди. Унинг айтишича, маҳаллий қурувчиларга қараганда, ўзбекистонликларни жалб қилиш арзонга тушар экан. "Биз улар ҳисобга туришини билар эдик, аммо зарур хужжат олишлари кераклигини билмаганмиз. Бу нарсаларни давлат аҳолига тушинтириши керак", - дейди Керимов.

Бозор-Қўрғон, Сўзоқ ва Новқат туманида истиқомат қилувчилар ўзбекистонликларни ишга жалб қилган одамлар текширилаётгани борасида хабар беришди. Қонунга биноан Ўзбекистон фуқароси Қирғизистон ҳудудига кириб келганидан беш кун ўтиб рўйхатга олиниши керак, акс ҳолда у 10 минг сом (150 долларга яқин) миқдориида жаримага тортилади. Қонун бузилиши такрорланадиган бўлса, у ҳолда Ўзбекистон фуқароси депорт қилинади.

Иш берувчи Давлат миграция хизматига мурожаат қилиши ва рухсат берувчи ҳужжатни олиши керак. ИИВ, ТИВ, Давлат Миграция хизмати вакилларидан иборат Комиссия сўровни ўрганиб чиқади ва икки ҳафталик муддат ичида рухсат бериш ёки бермаслик масаласини ҳал қилади. Давлат миграция хизмати раҳбарининг ўринбосарни Алмаз Асанбаевнинг таъкидлашича, Қирғизистонда Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларнинг сони ортиб бормоқда, бироқ уларнинг аниқ сони ҳақида маълумот йўқ.

Хорижлик фуқарога рухсатнома бу ўринга Қирғизистон фуқароси даъвогарлик қилмаган тақдирдагина берилади. Рухсатсиз иш бериш учун жарима миқдори 10 минг сом (150 АҚШ доллар)ини ташкил қилади. Қирғизистонлик иш берувчига нисбатан жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG