Ссылки доступа

Ўзбекистон Президенти кейинги ҳафта АҚШга сафар қилади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп таклифига кўра жорий йилнинг 15-17 май кунлари ташриф билан Қўшма Штатларда бўлади.

Бу ҳақда маълумот тарқатган президент матбуот хизматига кўра, Вашингтондаги музокараларда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Мирзиёевнинг Вашингтонда АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида бўлиб, икки томонлама учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.

Расмий ташриф якунида икки мамлакат президентлари «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши» деб номланган Қўшма баёнотни имзолаши ва турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши кутилмоқда.

3 май куни Ўзбекистон ТИВнинг раҳбари Абдулазиз Комилов АҚШнинг шу республикадаги вакили Памела Спратлен хонимни қабул қилди. Ушбу учрашув давомида, норасмий хабарларга кўра, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати қўмитасининг раиси Содиқ Сафоев ва Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг директори Владимир Норов ҳам иштирок этди.

Юқори даражадаги Ўзбекистон мулозимларининг АҚШ элчиси билан учрашуви вақтида Мирзиёевнинг АҚШга кутилаётган ташрифи масаласи ҳам муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда манбалар .

XS
SM
MD
LG