Ссылки доступа

Исроил армияси Голан тепаликларининг ракетадан ўққа тутилиши ҳақида баёнот берди


Исроил армияси Эрон қўшинларини Сурия ҳудудидан туриб, Голан тепаликларидаги Исроил армияси жойлашган жойларни ракетадан ўққа тутишда айблади. ОАВ Исроил армияси жавоб зарбаси йўллаганини хабар қилмоқда.

10 май куни эрталаб Исроилнинг мудофаа армияси унинг позицияларига қарата йўлланган йигирмага яқин ракеталар энг кам даражада талофот етказгани, ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар йўқлиги ва ҲҲМ тизимлари “баъзи” ракеталарни тутганлигини билдирди.

Исроил армияси подполковниги Жонатан Конрикус бу ракеталар “Кудс” Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) ташқи тузилмалари томонидан отилганини баён қилди.

«Исроил армияси Эроннинг Исроилга бу ҳужумига жуда жиддий ёндашади», — деди Конрикус журналистларга. У Исроилнинг жавоб зарбалари тўғрисида кейинги маълумотларга эга эмаслигини қўшимча қилди.

Сурия давлат янгиликлар агентлиги 10 май куни эрталаб ўнлаб ракеталар Дамашқ шаҳри атрофи ва Суриядаги бошқа ҳудудлар томонга отилганини хабар қилди. Хабар берилишича, бунинг натижасида радар қурилмаси, бузилган, ўқ-дорилар омборига зиён етган.

Исроил томонидан ўт очилиши, кўринишидан, ўз кўламига кўра, олдинги можароларда берилган зарбалардан анча ортиқ.

9 май куни Сурия Исроилни Дамашқдан жанубдаги Кисвех ҳудудидаги Эрон қўшинларининг жойлашган ўрнига зарба берганликда айблаган эди.

Кузатувчиларнинг маълумотларига қараганда, 9 май кунги зарбалар вақтида 15 киши, жумладан 8 нафар Эрон жангчиси ҳалок бўлди. Эрон Исроил авиацияси берган зарбалар деб таъкидланаётган бу зарбаларга жавоб беришга ваъда қилган эди.

XS
SM
MD
LG