Ссылки доступа

Бишкекда Ўш бозори савдогарлари яна пикетга чиқди


Парламент биноси олдида Ўш бозорининг “Берекет” мини бозори савдогарлари акция ўтказмоқда. Ёнғиндан зиён кўрган юзга яқин киши ўзларига ёрдам кўрсатилишини талаб қилишмоқда.

Тадбиркорларнинг айтишича, улар ўзларининг муаммолари билан ёлғиз қолишган, ҳукуматдан ҳеч ким ёрдам кўрсатмаяпти.

«Биринчидан, жойларимизни тиклаб беришсин. Иккинчидан, товон берилишини талаб қиламиз. Биз пулсиз қолдик. Қандай қилиб ишимизни давом эттирамиз? Қарз беришсин», - дейди пикетчиларнинг талабларини илгари сурган Рисқул Мокенова.

13 апрель куни «Берекет» мини бозорида 2 минг квадрат метрни қамраб олган йирик ёнғин юз берган эди. 300га яқин савдогар зиён кўрди. Ҳукумат савдо нуқталарини тиклаб беришда ва имтиёзли кредит олишда тадбиркорларга ёрдам беришга ваъда берди.

Ёнғин факти бўйича «Берекет» мини бозор директори Рафқат Момунқулов ва техника хавфсизлиги бўйича мутахассис Рашит Сапаев ҳибсга олинди.

Йил бошидан бери Ўш бозорида уч марта йирик ёнғин юз берди. 30 январ ва 5 март кунлари «Сейтек» мини бозорида икки марта, 13 апрель куни эса «Берекет» мини бозорида ёнғин кузатилди. ИИВ берган хабарга кўра, ёнғин атайлаб ўт қўйилиши асосида юз берган.

XS
SM
MD
LG