Ссылки доступа

Ҳиндистонда олтин контрабандаси туфайли Туркманистоннинг 28 фуқароси ушланди


Ҳиндистоннинг Индира Ганди номли ҳалқаро аэропортида Божхона департаментининг разведка хизмати томонидан 19 килограмм тиллани контрабанда йўли билан олиб ўтишга уринган Туркманистонинг 28 нафар фуқаросини, жумладан 22 аёлни ушлади. Бу ҳақда Ҳиндистон ОАВ хабар берди.

«The Indian Express» нашрининг 6 май куни тарқатган хабарига қараганда, жума куни иккита ҳодиса туфайли Туркманистон фуқаролари ушланди. Улардан олинган олтинларнинг умумий нархи 60 миллион ҳинд рупийси, яъни 890 минг АҚШ долларини ташкил қилади.

«Божхона хизмати комиссари Амандип Сингх ҳибсга олишлар бўйича фактни тасдиқлади. Манбаларнинг сўзларига қараганда, аэропорт разведкаа хизмати“Турк ҳаво йўллари” авиакомпанияси самолётида 23 кишидан иборат тўда Деҳли томон келаётгани борасида хабар топган”, дея хабар берди нашр.

Расмийларнинг хабар қилишича, “Турк ҳаво йўллари”га тегишли самолётаэропортга қўнганидан сўнг разведка хизмати ходимлари йўловчиларни текширган ва 23 нафар туркманистонликни ҳибсга олган. Диққат билан текширувдан ўтказилган Туркманистон фуқароларининг ҳаммасида кўплаб тилла тақинчоқ, занжир, узук ва зираклар борлиги аниқланди.

«Улар бундан аввал ҳам Деҳлига келгани аниқланди. Улар сўнгги бор Деҳлига контрабанда йўли билан 7 килограмм олтин олиб келишган ва тадбиркорлардан бирига сотишган», дея ёзади нашр. 23 нафар туркманистонлик сўроқ қилинар экан божхона хизмати Туркманистон ҳаво йўлларининг бошқа самоётида беш нафар Туркманистон фуқароси қонунга зид равишда олтин олиб келаётгани борасида хабардор бўлди.

Хабарларга кўра, шундан сўнг разведка хизмати ходимлари бу фуқароларни ҳибсга олган, уларнинг олтин олиб киришга уриниши ҳам ноқонуний бўлгани аниқланди. Ҳиндистон янгиликлар агентликларининг хабар қилишича, бу иш бўйича тергов давом этмоқда, бироқ Туркманистон фуқароларининг кейинги тақдири ҳақида маълумот берилмади.

XS
SM
MD
LG