Ссылки доступа

Олмаота ва Остонадаги норозиликлар оммавий ҳибслар билан давом этмоқда


10 май куни Олмаота ва Остонада ўнлаб одамлар сиёсий сабабларга биноан таъқиб қилинаётганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида рухсат берилмаган намойишга чиқишди.

Остонадаги Европа давлатларининг дипломатик ваколатхоналари жойлашган Космонавтлар кўчасида тўпланган ўнлаб одамлар “Сиёсий маҳбусларга озодлик!”,«Бостандық!» («Озодлик!»), «Шармандалик!» дея бақирдилар.

Олмаотада эрталаб ўнлаб одамлар опера ва балет театри яқинидаги пиёдаларга мўлжалланган кўчага келишди. Улар қўлларида Қозоғистон ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан сиёсий маҳбус дея таъриф бериладиган инсонларнинг суратларини, ҳамда қийноқларни тўхтатиш борасидаги чақириқларни кўтариб олишган эди.

Участники акции протеста в поддержку политических заключенных. Алматы, 10 мая 2018 года.
Участники акции протеста в поддержку политических заключенных. Алматы, 10 мая 2018 года.

Ҳар икки шаҳарда норозиликлар вақтида ҳибсга олишлар кузатилди. “Озодлик” радиосининг мухбири берган хабарга кўра, Олмаотада 80га яқин киши ушланди. Тирбанд кўчада ҳибсга олинганлар орасида полициянинг ҳатти ҳаракатларидан ҳайратга тушган, шунчаки ўтиб кетаётганлар ҳам бор эди.

Полиция вакиллари юз берган ҳодисаларга изоҳ бермади, Остонадаги полиция ходимларидан бири изох “кейинроқ бўлиши”ни айтди. Олмаотада полиция ходимлари изоҳ учун ички ишлар департаменти матбуот хизматига мурожаат қилиш лозимлигини айтишди.

Тўғридан тўғри трансляция:

​Куни кеча ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар Қозоғистонда кутилаётган норозиликлар олдидан бир неча ўнлаб фаоллар ва оддий фуқаролар полицияга чақирилгани ёки олиб келингани ҳақида маълум қилишган эди. Норозилик намойишларини мамлакатда фаолияти тақиқланган “Қозоғистон Демократик танлови” уюштирди. Маълумки, бу ҳаракатга ҳозирда хорижда истиқомат қилаётган собиқ банкир, Қозоғистон расмийларини ҳамиша танқид қилиб келадиган Мухтар Аблязов асос солган. Шу йилнинг март ойида Остона суди бу ҳаракатни экстремистик ташкилот сифатида эълон қилган эди.

Иштирокчиларнинг сўзларига қараганда, норозилик акцияси Қозоғистонга Европа парламентининг расмий миссияси келиши муносабати билан ўтказилди. Мазкур миссия Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида эришилган ҳамкорлик ва ҳамдўстлик тўғрисидаги Битим талабларини Остона томонидан бажарилаётганига ўз баҳосини бериши керак. Битимнинг асосий назорат нуқталаридан бирида Қозоғистон томонидан фуқароларнинг эркинликлари таъминланиши ва инсон хуқуқларига амал қилиши белгилаб қўйилган.

25 апрель куни Европа Кенгаши Парламент ассамблеясининг 29 нафар депутати Қозоғистон расмийларига мурожаат қилиб ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларни бажаришга, жумладан мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш, тинч намойишлар эркинлиги, шунингдек, ижтимоий медиага қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG