Ссылки доступа

Самарқандда 12 яшар ўқувчини мактаб дарвозаси босиб қолиб ўлди (видео)


Самарқанд шаҳридаги 71-умумтаълим мактабнинг 6-синф ўқувчиси Жонибек Ҳамроқулов 4 май куни мактаб ҳудудида вафот этди. Яқинларининг иддао қилишича​, Жонибек мактаб ҳовлисининг орқа томонига маҳаллий тадбиркор омонат ўрнатган темир дарвозанинг босиб қолиши оқибатида нобуд бўлган.

Яқинларининг иддао қилишича​, дарвоза омонат қурилгани учун боланинг устига қулаб тушган.

“Жияним ва бошқа мактаб ўқувчилари бўйи унча баланд бўлмаган бу дарвозадан ошиб кириб-чиқиб юришган. Дарвозани мактабга қўшни яшайдиган маҳаллий тадбиркор З. Р. бир йил аввал қўйдирган экан. Дарвоза лиқиллаб турган, унинг пойдевори ҳам бетонланмаган. Жияним ўшанга осилиб ўтмоқчи бўлганида устига ағнаб кетган ва бошини эзиб юборган”, деди марҳум яқинларидан бири.

Самарқанд шаҳридаги 71-умумтаълим мактабининг директори Зебихон Аҳмедова мактабнинг орқа томонидаги ҳудуд тадбиркорга берилгани ҳақидаги иддаоларни қисман тасдиқлади. Лекин унинг иддао қилишича, "бу жойга шаҳар ҳокимлигининг расмий рухсати ҳали берилгани йўқ".

Суҳбатдошлардан бирининг айтишича, мактаб директорининг бу ерда тадбиркор спорт зали қурмоқчи бўлгани ҳақдаги гаплари ёлғон.

“Мен ўзим ўша маҳаллада яшайман ва ўша тадбиркор З. Р.ни яхши танийман. Тўғри, унинг шаҳарда қурилиш моллари сотадиган бир дўкони бор. Бу жойни олиб, у склад қурмоқчи бўлган. Спорт зали эса, маҳаллага керак эмас, чунки яқинда катта спорт зали маҳаллада қурилган. Мана расмини ҳам жўнатаман. Ўлган болача ҳам шу спорт залида самбо билан шуғулланарди. Бир қанча мусобақаларда қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаган. Тадбиркорни спорт зали қуришга кучи ҳам етмайди”, деди хўжасоатликлардан бири.

Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлимининг матбуот котиби Улуғбек Омонов билан боғланишнинг имкони бўлмади.

В Самарканде школьные ворота насмерть задавили 12-летнего Жонибека
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:52 0:00

Ворота, которые насмерть задавили 12-летнего Жонибека Хамракулова.
Ворота, которые насмерть задавили 12-летнего Жонибека Хамракулова.

XS
SM
MD
LG