Ссылки доступа

Порошенко, Меркель ва Макрон Путин билан учрашувга тайёргарлик ҳақида келишиб олишди (видео)


Без Путина: Порошенко встретился в Ахене с Меркель и Макроном
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:46 0:00

Украина президенти Пётр Порошенко Франция ва Германия етакчилари билан “Норманд тўртлиги”нинг Парижда бўлиши эҳтимол тутилаётган учрашувини тайёрлаш ҳақида келишиб олганини баён қилди. Бу ҳақда у 10 май куни Германияда Ангела Меркель ва Эммануэл Макрон билан учрашувдан сўнг баён қилди.

"Яқин вақт ичида “Норманд формати”нинг йиғилишини ўтказиш учун, биз қўйишимиз керак бўлган қадамларни аниқ келишиб ва мувофиқлаштириб олдик ", – деб таъкидлади Порошенко.

Унинг сўзларига қараганда, томонлар аннексия қилинган Қримда сайлов ўтказганлиги учун Россияга қарши янги санкциялар киритиш, гаровдагиларни озод қилиш ва тинчликпарвар кучлар киритиш имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар.

9-10 майда Украина президенти ишчи ташрифи билан Германияда бўлди.

Май ойининг охирида Франция ва Германия етакчиларининг Россия президенти Владимимир Путин билан учрашуви режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG