Ссылки доступа

Тожикистон Хитойдан келаётган юзга яқин юк машиналарига “оқ йўл” берди


Тожикистон транспорт вазирлиги Хитой билан чегарада тўпланиб қолган 100га яқин юк машинасининг ўтишига “рухсат берди”. Бу машиналар белгиланган меъёрдан бир неча баробар кўп юк ортгани учун 2 майдан бери “Тўхтамиш” терминалида ушлаб турилган эди.

«Айрим фуралар 40 тонна ўрнига 50 тоннадан 80 тоннагача юк ортишган бўлиб, айни шу ҳаддан зиёд юк ортилиши йўл инфаратузилмаларининг муддатдан илгари ишдан чиқишига сабаб бўлади», - дейилади транспорт вазирлиги баёнотида.

Тожикистон транспорт вазирлигибир неча бор транспорт компанияларни ҳаддан зиёд юк ортмасликлари борасида огоҳлантирган, бироқ компаниялар ҳамиша бу талабларга эътибор қаратмай келарди.

Мурғоб туманинг “Тўҳтамиш” терминалида бир ҳафтадан бериб туриб қолган тожик ҳайдовчилари 10 май куни баёнот бериб, 9 май куни йўлга чиқиш учун рухсат берилганини айтишди. ​«Бизга ҳаддан зиёд юк олганимиз учун жарима тўлашимизни айтишди, ҳозир биз хавфсиз ҳудудга ўтишимиз керак экан. Йўлда бизни ушлаш ёки ушламасликлари ҳозирча маълум эмас, чунки биз машиналарга ортилган ўша юк билан йўлга чиқамиз», - дейди суҳбатдошлар.

Ҳайдовчилар 8 май куни баёнот беришиб, ўзларининг озиқ овқат заҳиралари ва маблағлари қолмаганини айтиб шикоят қилишган эди. Шунингдек, айрим ҳайдовчилар Ўрта Осиёдаги энг баланд тоғли ҳудуд бўлган Мурғабдаги об-ҳаво шароитига кўника олишмади.

ТР транспорт вазирлигидаги манба Хитой расмийлари йўллар инфратузилмасини қатъий назорат қилиб боришини, юк машиналари белгиланган меъёрлардан ошмаслигини кузатиб бораётганини айтди. «Айнан шу сабабли ҳам юклар Тожикистон чегарасига қадар учта юк машинасида олиб келинади ва Тожикистон ҳудудларида бу юклар битта йирик габарит автотранспорт воситаларига ортилади», дейди манба.

XS
SM
MD
LG