Ссылки доступа

АҚШ Эронга нисбатан санкцияларни кенгайтирди


Вашингтон Эронга нисбатан санкцияларни кенгайтирди. Бу борадаги тегишли ҳужжат АҚШ молия вазирлиги сайтида эълон қилинди.

Санкциялар рўйҳатига олти киши ва учта компания кирди. Уларнинг ҳаммаси Ислом Инқилоб қўриқчилари Корпуси(Эрон Қуролли кучларининг нуфузли бўлинмаси)га алоқаси бор.

8 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар Эрон билан эришилган ядро Битимидан чиқиши борасида баёнот берди. У шунингдек, Эронга нисбатан санкциялар қайта тикланишини ҳам билдирди. Маълумки, ядро Битими доирасида санкциялар тўхтатиб қўйилган эди.

2015 йилда бир томондан Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, Франция ва АҚШ, иккинчи томондан Эрон билан имзоланган ядро Битимига кўра Эрон расмийлари ядро дастурини тўхтатишлари эвазига АҚШ ва Европа Иттифоқининг Теҳронга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилишлари кўзда тутилган эди.

XS
SM
MD
LG