Ссылки доступа

ҚР президенти Сочида ЕОИК доирасида Путин билан учрашади


Президент Сооронбай Жээнбеков 14 май куни Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган Евроосиё Иқтисодий Олий Кенгаши мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари аппарати маълум қилди.

Мажлисда республиканинг иттифоқ доирасидаги фаолиятига бағишланган “Қирғиз Республикаси: Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида икки йил. Илк натижалар” мавзуида Ҳисобот тақдим қилинади.

Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин билан икки томонлама учрашув ўтказиш режалаштирилган, учрашувда икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек Евроосиё ҳудудида интеграция жараёнлари муҳокама қилинади.

Евроосиё Иқтисодий Олий Кенгашига - Евроосиё Иқтисодий Кенгашига аъзо мамлакат раҳбарлари аъзо бўлиб кирган. Кенгаш давлат раҳбарлари даражасида бир йилда камида бир марта тўпланади. Қабул қилинган қарорлар аъзо мамлакатлар учун мажбурий саналади.

ЕОИК бешта мамлакат: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия киради. Қирғизистон ташкилотга 2015 йилнинг 12 август куни қўшилган.

XS
SM
MD
LG