Ссылки доступа

Тожикистонга АҚШ Марказий Қўмондонлиги қўмондони келди


АҚШ Марказий Қўмондонлиги қўмондони Тожикистон олий раҳбарияти билан учрашади. 11 май куни генерал Джозеф Вотел журналистлар билан ҳам учрашади, дея хабар берди АҚШнинг Тожикистондаги элчихонасининг матбуот хизмати.

АҚШ Марказий Қўмондонлиги қўмондони Тожикистон олий раҳбарияти билан учрашади. 11 май куни генерал Джозеф Вотел журналистлар билан ҳам учрашади, дея хабар берди АҚШнинг Тожикистондаги элчихонасининг матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнингапрел ойида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон АҚШ Марказий Қўмондонлиги қўмондони генерал Джозеф Л. Вотелни ўз қароргоҳида қабул қилган эди. Ўшанда давлат раҳбарининг матбуот хизмати, учрашувда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳадаги Тожикистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги ҳамкорлик муҳокама қилингани борасида хабар берган эди.

«Томонлар Тожикистон ва АҚШ ҳарбий тузилмаларининг «Халқаро молиявий қўллаб-қувватлаш», «Глобал тинчлик ташаббуси», «Ҳарбий таълим», «Ҳалқаро терроризм ва гиёҳванд моддалар ноқонуний савдосига қарши кураш» дастурлари доирасидаги ҳамкорлигининг бугунги кўринишидан қониқиш ҳосил қилдилар” дейилган эди президент матбуот хизмати хабарида.

Эмомали Раҳмон ва генерал ВотелТожикистон чегара қўшинларининг Афғонистон билан чегарадаги имкониятларини мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорликни кенгайтирш борасидаги самарали таклифларни илгари сурдилар.

АҚШ Тожикистон куч ишлатиш идораларига ҳарбий техника, транспорт ва алоқа жиҳозларини тақдим қилиш орқали мамлакатнинг жанубий сархадларидаги чегара заставалари қурилиши ва реконструкция қилинишига ўз ҳиссасини қўшди.

XS
SM
MD
LG