Ссылки доступа

2004 йилдан бери илк бор Россия "Евровидение" финалига чиқмади


Россиянинг "Евровидение" қўшиқлар танловидаги вакили Юлия Самойлова финалга чиқмади. Конкурс ярим финални ўтказа бошлаган 2004 йилдан бери илк бор Россия якуний концертда иштирок этмайди.

10 май куни Португалиянинг Лиссабон шаҳрида иккинчи ярим финал бўлиб ўтди, унда Самойлова I Won’t Break (“Мен синмайман”) қўшиғини ижро этди.

Қўшиқчи танловда 2017 йилда иштирок этиши керак эди. Бироқ танлов Украинада бўлиб ўтгани туфайли, маҳаллий расмийлар унга мамлакатга киришига рухсат бермади – Самойлова Украина НЎП орқали эмас,балки Россия орқали Қримга боргани учун Украина қонунларини бузган эди.

Шундан сўнг конкурс ташкилотчилари, Қўшиқлар танлови билан шуғулланувчи Европа намойишлар уюшмаси (EBU) қабул қиладиган мамлакат ҳудудларига киришда муаммолар яратилмаслиги боис қоидаларни ўзгартирди.

Россия Самойловани 2018 йилги конкурсга юборишга қарор қилди."Евровидения" финали 12 май куни бўлиб ўтади. Букмекерлар Кипр вакили бўлмиш қўшиқчи Элени Фурейра ғолиб бўлишини башорат қилишмоқда, у "Fuego" ("Пламя"- “Ёнғин”) қўшиғи билан иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG