Ссылки доступа

Жозеф Вотел: “Толибон” ҳаракати ҳеч қачон Афғонистонда ғалаба қила олмайди”


Генерал Жозеф Вотел

Америка Қўшма Штатлари Марказий қўшинларининг қўмондони генерал Жозеф Л. Вотел “Толибон” ҳаракати раҳбариятига Қобул билан музокаралар столи атрофига ўтиришни таклиф қилди. Америка генералининг баёноти у 10 май куни кечқурун ишчи ташриф билан келган Душанбеда айтилди.

"Менинг толибларга йўллайдиган номам шундай – улар ҳеч қачон Афғонистонда ғалабага эриша олмайди”, - деди генерал Жозеф Вотел.

“Толибон” ҳаракати 7 минг нафарга яқин ўз жангчиларини афғон-тожик чагарасидаги 29 та тайёрлаш лагерларига жойлаштирган-жойлаштирмаганлиги ҳақидаги саволга жавобан, генерал АҚШ ўз каналлари орқали “Толибон” Тожикистоннинг жанубий чегараларида жойлаштирган жангарилар сонини аниқлашини айтди.

Шу кунлар арафасида, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонали, 2 май куни Европа Иттифоқи ВОМСА дастурини амалга оширишнинг 15 йиллигига бағишланган тантада 6 минг 825 нафар толиблар Афғонистоннинг жанубидан шимолига ташланганини, ҳозирги вақтда улар Балх, Қундуз, Таҳор ва Бадахшон музофотларидаги 29 та машқ базаларида жойлашганини хабар қилганди. Бу жангариларнинг кўпчилиги – Марказий Осиё мамлакатларида туғилган, деб таъкидлади Ражабали Раҳмонали.

​АҚШ Марказий қўшинларининг бошлиғи “Толибон”ни бузғунчи куч деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига қараганда, толибларнинг Афғонистондаги ҳаракатлари мамлакатга бошқа террорчилик гуруҳлари, жумладан “Ислом ҳаракати”нинг хорижлик жангарилари тўлиб кетишига олиб келди.

Ҳозирги вақтда АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги барча ҳарбий амалиётлари Марказий қўшинлар юритувида.

XS
SM
MD
LG