Ссылки доступа

Шавкат Мирзиëев АҚШга расмий ташрифини бошлади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Вашингтонга келди. Taшриф арафасида ҳуқуқ ҳимоячилар расмий Вашингтонни Мирзиёевга таъсир ўтказишга чақирди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг расмий веб-саҳифасида хабар қилинишича, Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Ҳошимовани «Эндрюс» аэропортида АҚШ ҳукумати аъзолари кутиб олди.

16 май куни Шавкат Мирзиёев Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиши кутилмоқда. Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, тор ва кенгайтирилган шаклларда музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

Матбуот хизмати Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида АҚШ давлат котиби Майк Помпео, мудофаа вазири Жеймс Мэттис ва конгресс аъзолари билан учрашувлар режалаштирилаяпти. Ташриф якунлари бўйича ўнлаб ҳужжатлар имзоланиши ва икки давлат раҳбарларининг биргаликдаги баёноти режалаштирилмоқда.

Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи арафасида Amnesty International ҳуқуқ ҳимояси халқаро ташкилоти АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон президентини инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларни “давом эттириш ва чуқурлаштириш”га чақириши лозимлигини баён қилди.

Ўзбекистон етакчиси аввалроқ ўзидан олдин Ўзбекистонни бошқарган Ислом Каримовнинг йигирма йилдан ортиқрепрессив бошқарувидан сўнг, мамлакатда ислоҳотлар ўтказишга ваъда берганди. Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи арафасида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича директори Лиза Кёртис хоним Оқ уй Ўзбекистон президентини иқтисодиёт соҳасидаги ислоҳотларни давом эттиришга ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги вазиятни яхшилашга чақириш ниятида эканлигини айтди.

XS
SM
MD
LG