Ссылки доступа

ҚРда журналистларга гипермаркетда ҳужум қилганлар ушланди (видео)


«Апрель» телеканали баёнот бериб ўз журналистларига «Бета Сторес 2» савдо марказида суратга олиш жараёнида ҳужум уюштирилганини маълум қилди.

Канал маълумотларига кўра, 16 май куни гипермаркет ходимлари “Шакар эмас” деб номланган кўрсатув учун лавҳани суратга олаётган икки оператор ва мухбирга хужум қилган.

Журналистлар муддати ўтиб кетган маҳсулот ҳақида суратга олинаётганини билдиришган. Савдо залида бўлган журналистлар “муддати ўтиб кетган” маҳсулот - болалар йогуртини қидириб топишган. Бироқ улар ўзларининг профессионал вазифасини бажаришга киришишлари биланоқ, уларнинг ёнига гипермаркет ходимлари – хусусий қўриқлаш корхонаси қўриқчилари ва маъмуриятдаги Туркия фуқаролари -жами 9 киши келган. Улар журналистларни ерга ётқизишган, жисмоний куч ишлатган ҳолда учта камерани тортиб олишган, шундан битта камерага зиён етди, шунингдек битта камерадан флеш-картани суғириб олишган ва қайтариб беришмаган.

Милиция ҚР Жиноят Кодексининг 167 моддаси (ўғирлик) ва 234 моддаси (безорилик) бўйича жиноий иш очди, дея хабар берди Бишкек ИИББ. Бишкекда истиқомат қилувчи икки фуқаро - 1998 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси ва 1995 йилда туғилган Туркия фуқароси қўлга олинди. Улар Вақтинча ушлаб туриш тергов изоляторига олиб келинди, тергов бошланди.

XS
SM
MD
LG