Ссылки доступа

Қирғизистонда амалдорларга хусусий компаниялар ҳисобидан хорижга боришни тақиқлашмоқчи


Жўқорғу Кенеш депутати Улан Примов вазир ва депутатларнинг хусусий компаниялар ҳисобидан хорижга чиқишини тақиқлаш лозим деган таклифни берди. Парламент аъзоси ўз ташаббусини хориждан кредит олаётганда давлат манфатларини ҳимоя қилиш зарурияти билан изоҳлади.

«Мустақилликка эришганимиздан бери Хитой Қирғизистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ташқи инвестициядаги улушнинг катта қисми Хитой ҳиссасига тўғри келади. Мамлакатларимиз ўртасидаги илиқ муносабатлар дўстлик руҳида ривожланишига умид қиламиз. Бироқ ҳар бир давлат ўзининг ички ва ташқи қарзини назорат қилиб бориши керак.

Катта кредит олаётганимизда биз аввал йўл қўйган хатоларимизни ҳисобга олишимиз ва пуллар мақсадли ишлатилмоқдами ёки айрим шахсларнинг манфатларига ишлатилмоқдами, деган мақсадда компания фаолиятини кузатиб боришимиз керак. Жамиятга бу ҳақда айтиб туриш керак. Бундан ташқари давлат даражасида депутатлар, вазирлар, давлат хизматчиларига хусусий компаниялар ҳисобидан чет элга боришларини тақиқлаш керак», - деди депутат 17 май куни парламентнинг ИЭМ бўйича депутатлар комиссияси хулосаси муҳокамма қилинаётгани мажлисида.

Бишкек ИЭМни модернизация қилиш мақсадида олинган 386 миллион доллар мақсадли ишлатилганини ўрганган комиссия Битим ратификация қилинишидан аввал депутатларнинг алоҳида иккита гуруҳи ТВЕА компаниясининг фаолияти билан танишиш мақсадида Хитойга борганини аниқлади. Бундан ташқари Битим шартларини муҳокама қилиш учун ҳукумат вакиллари ҳам Хитойга ташриф буюрган.

XS
SM
MD
LG