Ссылки доступа

Қирғизистонда қидирувга берилган депутат Тожикистон ва Россия орқали Нью-Йоркка учиб кетди


Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси парламент аъзоси бўлган Асқарбек Шадиевни қидирувга берди.

Қўмитага кўра, жиноий ишни қўзгатиш - 27 апрель кунидан бир кун аввал - Шадиев Исфана шаҳрининг Боткен вилоятида қариндошининг жанозасига бориб, сўнг Лайлак туманининг Арка қишлоғи яқинидаги дарёдан Тожикистон томонига қараб давлат чегарасини кесиб ўтган.

Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан таъкидланганидек, 28 апрель куни жиноят иши қўзғатилганидан сўнг, Шадиев, Қирғизистон Республикасининг дипломатик паспорти ёрдамида "Хўжанд-Москва" (Домодедово) йўналиши бўйича учиб кетган, у ердан эса Нью-Йорк шаҳри(АҚШ)га жўнаб кетган.

31-май куни Асқарбек Шадиевга нисбатан ҚР ЖКнинг "Лавозимини суиистеъмол қилиш" моддаси бўйича сиртдан айблов қўйилган. Шу куни, Бишкек шаҳрининг Первомай туман судининг қарори билан унга нисбатан ҳибсда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чораси тайинланган.

Бир кун аввал, Давлат хавфсизлиги кенгаши котиби Дамир Сагинбаев Давлат чегараси хизматига таянган ҳолда, Шадиев Қирғизистонни тарк этмаганини тасдиқлади. "Агар у Қирғизистондан ташқарига чиқса, чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун унга қўшимча айблов қўилади", - деди Сагинбаев.

28 апрель куни маълум бўлишича, Бош прокуратура Аскарбек Шадиевга нисбатан жиноий иш қўзғади, у МДХ Парламент Ассамблеясининг Чингиз Айтматов номидаги мукофотига парламент бюджетидан ажратилган 2 млн 61 минг сомни ўзлаштирганликда айбланмоқда. Жиноий иш ҚР Жиноят Кодексининг 304 моддаси (хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш) бўйича очилди.

XS
SM
MD
LG