Ссылки доступа

Тбилисида норозилик намойишлари давом этмоқда (видео)


Тбилисида норозилик намойишлари бошланганига беш кун бўлди. Унда юзлаб одамлар иштирок этмоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойида ики нафар ўсмирнинг ўлдирилишининг тергов қилиниши Грузия пойтахти аҳолиси ўртасида норозилик келтириб чиқарди.

Акция иштирокчилари амалдорларни жиноий ишни барбод қилганликда айблашмоқда. Суд гумондорларнинг айбида далил йўқ дея қарорга келди. Норозилик намойишлари иштирокчилари Грузия бош прокуратураси қотилларни яшираётганликда айблаб чиқди.

Бундан аввал намойишчилар мамлакат бош прокурорининг истеъфога кетишига муваффақ бўлган эди. Энди эса ҳукумат тарқатиб юборилишини талаб қилмоқда. Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили истеъфога чиқишдан воз кечди.

XS
SM
MD
LG