Ссылки доступа

Ашхободдаги спорт мактабларида велопойга учун пул йиғилмоқда


3 июнь куни Туркманистон спорт қўмитаси Ашхобод шаҳар спорт қўмитаси орқали спорт мактаблари директорларига велосипедлар, спорт либослари, байроқ ва велосипед насослари учун пул тўплашга оғзаки кўрсатма берди, дея хабар беради Ашхободдаги «Озодлик» мухбири.

Шу йилнинг апрель ойи ўрталарида Туркманистон президенти қабул қилган фармойишга биноан, эндиликда 3 июнь мамлакатда велосипед куни сифатида нишонланади.

Шу билан бирга велосипедлар, спортнинг бу турига зарур бўлган жиҳозларнинг нархи ошиб кетгани кузатилмоқда.

"Велосипед 700 дан 900 манатгача (225 долларга яқин), либослар эса 150 дан200 манатгача туради. Пуллар тренерлардан тўплаб олинади. Велосипедлар сони 5 тадан 9 тагача бўлиши керак. Жумладан, футбол мактабларидан 9 та велосипед, шахмат мактабидан эса – 5 та велосипед талаб қилинади. Либослар эса мактаблар учун 15 дан 20 тагача комплект бўлиши керак. Либослар ҳар йили сотиб олиниши лозим. Эски либослар тантаналарга мос келмас экан. Ҳар бир тренер ўртача 500 манат топшириши керак. Бундан ташқари ҳар биридан насос учун 30 манатдан йиғиб олинади", - дея хабар беради «Озодлик»нинг Ашхободдаги мухбири.

Сўнгги йилларда оммавий велопойгалар Туркманистон пойтахти учун одатий кўринишга айланиб қолди. Кўп ҳолларда мактаб ўқувчилари ва давлат хизматчилари жалб қилиниб ҳукумат томонидан уюштириладиган спорт акцияларида давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам иштирок этади.

Велосипедлар ва либослар велопойга иштирокчиларининг ўз ҳисобларидан, ёки уларни оммавий тадбирга юборган муассаса ҳисобидан харид қилинади. Шу билан бирга, велопойга иштирокчиларининг айтишларича, велосипедлар ва зарур жиҳозларни ўз ҳолларча сотиб олиш мумкин эмас, бунинг учун пул тўпланади ва воситачилардан қиммат нархларда сотиб олинади.

Президент - спортсмен
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:34 0:00

XS
SM
MD
LG