Ссылки доступа

«Ўзбекконцерт» директори риёга берилган санъаткорларни танқид қилди


31 май куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида унинг директори Одил Абдуқаҳҳоров санъаткорларнинг жамоатчилик ўртасида Рамазон ойида ўзини тутиши, санъат вакиллари ўртасида турли одатлар авж олиб бораётгани хусусида тўхталиб ўтди.

Маҳаллий ОАВларнинг маълум қилишича, "Ўзбекконцерт" раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров муқаддас Рамазон ойида санъаткорлар орасида таровеҳ намозларига боргани акс этган суратларини ўз саҳифаларига жойлаётган ҳамда масжидларда имомлар билан тушган суратлари тарқалаётганлар, саҳарлик ва ифторлик таомлари суратлари билан бўлишаётганларни танқид қилинди.

Одилжон Абдуқаҳҳоров ҳозир айрим санъаткорлар диний урф-одатлардан ўзига имидж яратиш йўлида фойдаланишмоқда, деб таъкидлади. "Ислом дини санъаткор тарғиботига муҳтож эмас", - деди "Ўзбекконцерт" раҳбари.

Бундан ташқари, йиғилиш давомида аёл-хонандаларнинг кийиниш маданияти танқид қилинди. "Санъатингизни кўрсатинг, нима қиласиз эътиборни бошқа нарсаларга тортиб?!", - деди Абдуқаҳҳоров.

Ўзбекистонда санъаткорлар ўзларининг ижодий фаолиятини фақат бир йилга бериладиган махсус лицензия асосида амалга оширишлари мумкин. Айрим қўшиқчи аёллар очиқ кийимларни саҳнага кийганлиги учун уларни лицензияларидан маҳрум қилиш ҳоллари бўлган.

XS
SM
MD
LG