Ссылки доступа

Гватемалада вулқон отилиши вақтида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди


Гватемалада Фуэго вулқони отилганда камида 25 киши ҳалок бўлди, 300 га яқин одам жабрланди, икки мингдан ортиқ киши – эвакуация қилинди. Бу ҳақда BBC хабар бераяпти.

Ҳозирги вақтда вулқон отилиши давом этаяпти, қурбонлар сони ортиши мумкин, деб хабар бермоқда маҳаллий ҳокимият. Гватемала фавқулодда вазиятлар агентлиги матбуот хизматининг бошлиғи сўзларига таяниб Reuters хабар беришига қараганда, лавадан ҳосил бўлган дарё одамларни ёқиб ўтиб қишлоқлардан бирини қоплаб олди.

Вулқон отилиши туфайли Ла-Аурора халқаро аэропортининг ягона учиш-қўниш йўлаги ёпилган.

Бутун мамлакат ҳудудида хавфнинг “сариқ” даражаси эълон қилинган. Учта департаментда хавфнинг энг юқори - “қизил” даражаси жорий қилинди.

Вулқонология, сейсмология ва метеорология миллий институти мутахассисларининг баҳосига кўра, вулқон денгиз сатҳидан 10 минг метр баландликкача кул отаяпти. Фуэго вулқони мамлакат пойтахтидан 40 километр узоқликда жойлашган. Вулқоннинг ҳозирги отилиши 1974 йилдан бери энг кучли отилишлардан бири бўлди.

XS
SM
MD
LG