Ссылки доступа

Қозоғистон дастлабки этноолимпиадани ўтказишга ариза берди


Қозоғистон миллий спорт турлари бўйича биринчи Олимпиада ўйинларини ўтказишга даъвогарлик қилаяпти. Бу ҳақда ҚР спорт ва жисмоний тарбия ишлари қўмитаси хабар бермоқда.

Унинг маълумотларига қараганда, 2021 йилда ЮНЕСКО биринчи дунё этноспорт ўйинларини ташкил қилишни режалаштирмоқда. Қозоғистон бундай кенгкўламли спорт ҳодисасини ўтказишга талабгор тўртта мамлакат сафига киради. Ўйинларни ўз ҳудудида ўтказишга Туркия, Канада ва Жанубий Корея ҳам даъвогарлик қилаяпти.

ЮНЕСКОнинг спорт анъанавий турлари қўмитасининг координатори Марселлин Делли Олимпиада ўйинларини ташкил қилиш учун айнан Қозоғистон танланиши эҳтимоли юқори эканлигини баён қилди.

«Биз сизнинг мамлакатингиз билан анчадан буён ҳамкорлик қилаяпмиз ва бу ерда ташкилий ишлар зарур даражада бўлишига ишончимиз комил. Яқин вақт ичида биз лойиҳа устида иш бошлаймиз – дастурга қайси этноспорт ўйинлари киритилишини муҳокама қиламиз ва бошқа кўплаб ишлар олдинда турибди», - деди у.

Айни пайтда, Қирғизистон 2018 йилда шу мамлакатда учинчи марта ўтказилаётган Бутунжаҳон кўчманчи ўйинларини ЮНЕСКОнинг рўйхатига киритишга уринмоқда. БКЎга тайёргарлик кўриш котибиятининг расмий вакиласи Айжан Абдесова айтишига қараганда, ЮНЕСКОдан ҳозирча жавоб олинмади.

XS
SM
MD
LG