Ссылки доступа

Туркманистон расмийлари мустақил ОАВ ўқувчиларини ҳибсга олиш билан қўрқитмоқда


Туркманистон расмийлари янгилик олиш мақсадида интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларга кирувчиларни яна таъқиб қилмоқда.

Туркманистондаги “Озодлик” радиоси мухбирининг хабар қилишича, шу каби ҳодисалардан бири куни кеча Туркменабад шаҳрида юз берди. Маҳаллий аҳоли вакилини полицияга чақиришди ва муқобил ахборот манбаларига қизиқиши туфайли озодликдан маҳрум этилиши мумкинлиги билан пўписа қилишди.

Туркманистондаги деярли барча оммавий ахборот воситалари давлатга қарайди.

"Ўтган куни мени Туркменабад шаҳар маъмуриятига сўроқ учун чақиришди, чунки мен “Однокласник” орқали Радио Азатлиқ (“Озодлик” радиоси туркман хизмати) сайтига кирган эдим. Улар мени қамоққа ўтказиб қўйишларини айтишиб дўқ қилишди", - дея хабар беради “Озодлик” мухбирининг суҳбатдоши, хавфсизлик нуқтаи назаридан у ўзининг ҳақиқий исми шарифини айтмади ва эфирда ўзини Худақулов дея таништирди.

“Озодлик” суҳбатдошининг айтишича, сўроқ пайтида у “лайк” қўйган маълумотлар рўйхатини тақдим қилишган.

Шу билан бирга ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Вепа Хаджиев 2018 йилнинг 7 май куни Женевада БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг мажлисида мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисобот билан чиқар экан, “Озодлик” радиоси билан ҳамкорлик қилувчи одамлар бирор бир тўсиқларсиз ҳар қандай маълумотни, ҳатто танқидий хабарларни эълон қилаётганини айтган эди.

Бундан аввал бир неча бор Туркманистон хавфсизлик идоралари фуқароларни “Озодлик” сайтига кирмасликлари масаласида қўрқитганлари ҳақида хабар тарқатилган эди.

XS
SM
MD
LG