Ссылки доступа

Бишкекдаги савдо марказида яширин лотерея фош қилинди (видео)


Бишкекнинг Ўш бозоридаги «Фрунзе+» савдо марказида ноқонуний қимор клуби фош қилинди.

Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати тарқатган хабарларга қараганда, Токтогул ва Бейшеналиева кўчаларининг кесишган жойидаги савдо марказининг ертўласида қиморхона фаолият юритаётгани борасида ходимлар хабардор бўлган.

30 май куни 259-1 (қимор ташкиллаштитриш ва қиморхона юритиш, шунингдек қимор ўйинларини ўтказиш ва қиморда лотереядан ёки лоторея жиҳозларидан фойдаланиш) моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди ва жиноий иш доирасида тинтув ўтказилди. Бинода бўлган “рус лото”сини ўтказишга мўлжалланган қимор жиҳозлари, лоторея чипталари, пул маблағлари мусодора қилинди. Тинтув вақтида бинода 20дан ортиқ киши бор эди.

2017 йилнинг май ойида президент Алмазбек Атамбоев Қирғизистонда ҳар қандай нодавлат лоторея фаолиятини тақиқловчи қонунни имзолади. Шу тариқа мамлакатдаги лоторея бизнеси давлат томонидан монополия қилинди. Тадбиркорлар буни бизнесга нисбатан таъқиб сифатида баҳолашди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида собиқ бош вазир Сапар Исақов давлат лоторея компаниялари фойда олишлари учун парламент депутатларидан бир йил муддат сўради.

XS
SM
MD
LG