Ссылки доступа

Қозоғистонда энергетика вазирининг ўринбосарини коррупцияда айблашмоқда


Қозоғистон энергетика вазирининг ўринбосари Бахитжан Жақсалиев коррупция фаолиятида гумон бўйича ушланди ва уй қамоғига олинди, деб хабар берди Қозоғистон Давлат хизмати ишлари ва коррупцияга қарша кураш агентлиги.

Бу идоранинг вакили Нурлан Жахин брифингда баён қилганига қараганда, Жақсалиев 2015 йилда қонунни бузиб, Щучинск-Боровое курорт ҳудудида кўлни қумдан тозалашга оид бир қатор ҳужжатларни имзолаганликда гумон қилинаяпти. Агентликнинг хулосасига кўра, вазир ўринбосари “Аймақ ва К” МЧЎ пудратчисининг манфаатлари йўлида хизмат мавқеини суиистеъмол қилганлик ва давлатга 746 миллион тенге (2 млн 254 минг доллар) зарар етказганликда гумон қилинмоқда.

«Жақсалиев сумма 30 марта ошириб кўрсатилганини билгани ҳолда. 863 миллион тенгега бажарилган ишлар далолатномасига имзо чекккан», - деди Жахин.

Жақсалиев энергетика вазирининг ўринбосари лавозимини 2014 йилдан бери эгаллаб келаяпти. Бунга қадар у уч йил давомида саноат ва янги технологиялар вазирлиги раҳбарининг ўринбосари бўлган.

Бу жорий йилда энергетика идораси раҳбарининг ўринбосари аралашган иккинчи шунга ўхшаш низо ҳисобланади. Мартда ҳам, Боровойдаги тозалаш ишларини амалга оширишда коррупцияда гумон қилинибвазир ўринбосари Ғани Садибеков қамоққа олинган эди.

XS
SM
MD
LG