Ссылки доступа

Путин АҚШ ва унинг иттифоқчиларига нисбатан қарши санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади


Владимир Путин
Владимир Путин

Россия президенти Владимир Путин АҚШ ва бошқа хориж давлатларининг санкцияларига жавоб тўғрисидаги қонун имзолади, бу қонунни Федерация кенгаши май ойининг охирида маъқуллаган эди. Душанба куни ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.

22 май куни қонун лойиҳаси Россия давлат думаси томонидан учинчи, якуний ўқишда қабул қилинди. Парламентнинг қуйи палатасида кўриб чиқиш давомида қонун лойиҳаси биринчи ўқишдагига қараганда анча қисқартирилди. Ундан қарши санкциялар объекти бўлиши мумкин бўлган муайян тармоқлар, товарлар ва хизматларнинг рўйхати олиб ташланди. Уларни белгилаш ҳуқуқи ҳукуматга берилди. Шундай қилиб, қонун лойиҳасидан, хусусан, Россияга дориларни импорт қилишни чеклаш ҳақидаги норма олиб ташланди. Бу ҳақда, хусусан, беморларга ёрдам бериш билан шуғулланувчи нотижорат ташкилотлари илтимос қилишди.

“АҚШ ва бошқа чет эл давлатларининг дўстона бўлмаган ҳаракатларига жавобан таъсир чоралари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Давлат думасига 13 апрель куни киритилган эди. Ўзининг дастлабки кўринишида бу лойиҳа Россияга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, хомашё, озиқ-овқат, дори-дармонлар, алкоголь, тамаки маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлаш ёки чеклашни назарда тутган эди.

XS
SM
MD
LG