Ссылки доступа

Ўзбекистонда туз бўрони келтирган зарарни бартараф этиш бўйича синовлар ўтказилмоқда (видео)


Инновацион ривожланиш вазирлиги махсус гуруҳи Хоразм вилоятига сафарбар этилди. Бир гуруҳ эксперт ва олимлар ўтган ҳафта вилоятда юз берган қум ва туз бўрони зарарини йўқотиш учун синов бошлаган.

Вилоятнинг Хонқа туманида маҳаллий фермерлар билан учрашган экспертлар «Биосолвент» ва «ДАГ-1» номли препаратларни таклиф қилган. Вазирлик матбуот хизмати хабар қилишича, бир гуруҳ эксперт ва олимлар ўтган ҳафта Хоразм вилоятида юз берган қум ва туз бўрони зарарини йўқотиш учун синов бошлаган.

"Таъкидлаш лозимки, мазкур препаратлар ўзбек олимлари томонидан яратилган. Полимер композицияли «Биосолвент» кам миқдорда сувдан фойдаланган ҳолда тупроқни зарарли ионлар ва заҳарли ва эриши қийин бўлган тузлардан тозалаш хусусиятига эга. Ўсимликларга пуркаладиган ДАГ-1 препарати эса биологик фаол модда бўлиб, ўсимликларнинг иммун механизмларини рағбатлантириш ва бошқариш орқали патогенларга чидамлилигини оширади" , деб хабар қилди вазирлик.

Маълум қилинишича, фермерларга ўз препалартлари афзаллигини баён қилган экспертлар махсус аралашмани сув пурковчи трактор билан 2 гектар ердаги экинларга сочиб, кўрсатиб берган. Сўнгра, қум-туз бўрондан зарар кўрган тупроқ ва ўсимликлардан тадиқоқот учун намуналар олиб, янги препарат ишлаб чиқиш ваъда қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида 27 май куни ёққан туз ёмғирининг одамлар саломатлигига ва қишлоқ хўжалик экинларига ёмон таъсири сезила бошлаганидан шикоятлар келди.

Бахчевые культуры после соляной бури в Узбекистане
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:24 0:00

Эслатиб ўтамиз, 26-27 май кунлари Орол денгизидан келган туз бўрони Ўзбекистоннинг ғарбий қисми ва Туркманистоннинг шимолий ҳудудларини қоплаган. Ўзбекистонда Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятлари тузли бўрондан зарар кўрди.

XS
SM
MD
LG