Ссылки доступа

Қирғизистонда туман ИИБда қизга уюштирилган ҳужумдан сўнг милициянинг 23 ходими жазоланди


27 май куни 20 ёшли Бурулай Турдаали қизининг Жайил туман ИИБ биносида ўлдирилиши факти бўйича ҚР ИИВда ички суриштирув якунланди.

Вазирнинг буйруғига кўра, Чуй вилоят ИИББ бошлиғи Нурлан Сарчаев, унинг икки нафар ўринбосари, шунингдек, Жайил туман ИИБ бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Туман ИИБ бошлиғининг ўринбосарларидан бири ички ишлар идораларидан бўшатилди, иккинчисига эса тўлиқ бўлмаган хизмат кўрсатиш эълон қилинди.

Қиз ўғирланиши борасида ўз вақтида чора кўрмагани, бунинг оқибатида қотиллик юз бергани ва бу ўз навбатида “қирғиз милициясининг барча ходимлари қадр-қиммати ва шаънини қора қилгани учун” Жайил туман ИИБ терговчиси ишдан бўшатилди.

Шунингдек, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Чуй вилояти Йўл Ҳаракати Хавфсизлигини Таъминлаш бошқармасининг йўл назорати бўлими бошлиғи, ЙХХТБ катта навбатчи инспектори ҳам мансабидан бўшатилди. Яна бир нечта ходимларга ҳайфсан эълон қилинди ва тўлиқ бўлмаган хизмат кўрсатиш билан огоҳлантирилди. Ички хизмат суриштируви натижасига кўра жами ички ишлар идорасининг 23 ходими жазога тортилди.

Ички суриштирув хулосалари ҳуқуқий баҳо берилиши учун прокуратурага юборилди. Шунингдек Жайил туман прокуратураси томонидан милиция ходимларига нисбатан ҚР Жиноят кодексининг 316 «Совуққонлик» моддаси бўйича жиноий иш очилди. Жиноий иш бўйича бундан кейинги терговни МХДҚнинг Жайил туман бошқармаси олиб боради.

27 май куни Чуй вилояти Жайил туман ИИБ биносида 20-ёшли Бурулай Турдаали қизи ўлдирилди. Уни никоҳга олиш мақсадида ўғирлаб кетишган эди. Милициянинг қабул бўлимида қизни ўғирлаган йигит аввал Бурулайни, сўнг ўзини пичоқлади. Айни дамда йигит шифохонада.

Қирғизистонда эркак келин ўғирлади, милиция қизни қутқарганида, йигит милиция бўлимида қизни пичоқлади. (видео).

XS
SM
MD
LG