Ссылки доступа

Суд қарорига биноан “Озодлик” радиосининг озарбайжон хизмати блокланганича қолади


Боку кассация суди 4 июнь куни Радио Азадлыг - Озод Европа/Озодлик радиоси озарбайжон хизмати ўз сайтининг қуйи инстанция судлари қарори билан блокланиши юзасидан топширган апелляция шикоятини қондирмади.

Шу тариқа суд Озарбайжон расмийлари томонидан кўрилаётган чораларни қўллаб қувватлади, бу чораларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ва Ғарб мамлакатларининг ҳукуматлари танқид қилган эди.

Баку Кассация суди Озарбайжон коммуникация ҳамда илғор технологиялар вазирлиги Бош прокуратура буйруғи билан 2017 йилнинг мартида Озодлик радиоси озарбайжон хизмати - Azadliq.org сайтига қўйган тўсиқни тўғри деб топди ва ўзгартирилмаслиги борасида қарор чиқарди.

Озарбайжон Бош прокуратураси фармойишига биноан Azadliq.org сайти 2017 йил мартидан бери блокланган. Пракуратуранинг хулосасига кўра, мазкур сайт Каспийдаги бу мамлакатнинг «миллий хавфсизлигига таҳдид солади».

Озод Европа/Озодлик радиоси президенти Томас Кент 12 май куни баёнот бериб қарорни қоралаган ва бу қарор радионинг мамлакатдаги фаолиятини чеклашни кўзлашини таъкидлаган эди.

“Озодлик” озарбайжон хизмати ушбу масалада судга шикоят қилиши бўйича 27 апрель куни суд эшитувлари бошланган эди. 12 май куни Боку суди вазирликнинг блоклаш талаби бажарилиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Янги қарор мазкур қарорга нисбатан берилган апелляция доирасида қабул қилинди.

XS
SM
MD
LG