Ссылки доступа

Табиий офат Тожикистон жанубига $2 млндан ортиқ зарар етказди (видео)


Тожикистон жанубида давом этаётган ёғингарчиликлар туфайли юз берган сел натижасида кўрилган зарар $2 млн.дан ошиб кетди. Қурбонлар ҳам бор – расмий маълумотга кўра, уч нафар маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлди.

Хатлон вилояти маъмурияти ходими Фаридун Давлатовнинг 4 июнь куни айтишича, куни кеча махсус комиссия табиий офат туфайли кўрилган зарар миқдорини ўрганиб чиқди.

«16 майдан 21 майга қадар вилоятнинг тўртта туманида юз берган табиий офат оқибатида кўрилган зарар миқдори 19,5 млн. сомони ($2 млн.дан кўпроқ)ни ташкил қилади. Ноқулай об-ҳаводан энг кўп Пянж ва Фархор туманларининг аҳолиси зарар кўрди. Айни дамда махсус хизматлар ва маҳаллий аҳоли табиий офат оқибатларини бартараф этишда давом этмоқда ва жабрдийдаларга ёрдам кўрсатилмоқда», - дейди Давлатов.

Тожикистон ҳукумати қошидаги фавқулотда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасининг маълум қилишича, сел ва сув тошқинлари оқибатида Фархор ва Пянж туманларида 30га яқин уй бутунлай бузилган, юзлаб бинолар ва бошпаналар, йўллар сув остида қолди. Фархор туманидаги Сурхоб қишлоғида сел вақтида эҳтиётсизлик туфайли 25-ёшли Хол Қулмуродов вафот этди.

Селевой поток обрушился на село Бустон Вахшского района
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:50 0:00

Расмий маълумотларга кўра, Пянж туманида табиий офат туфайли икки бола вафот этган. Бироқ, жабр кўрган қишлоқ аҳолисининг айтишича, сел оқими камида олти кишининг ўлимига сабаб бўлди. Пянж туманида истиқомат қилувчи Ҳожи Қурбоннинг маълум қилишича, уч кишининг жасади топилди ва айни дамда сел туфайли бедарак йўқолганларни қидириш давом этмоқда. Унинг сўзларига кўра, табиий офат кутилмаганда - кўпчилик уй ичкарисида бўлган бир вақтда юз берган. Ёғингарчилик туфайли тумандаги учта қишлоқ кенгашида уйлар, бошпаналар, экинзорлар, йўллар зарар кўрган, демоқда маҳаллий расмийлар.

Ёғаётган тинисиз ёмғирлар Тожикистоннинг бошқа минтақаларида ҳам сел келишига сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG