Ссылки доступа

Кобулдаги портлашда камида 8 киши нобуд бўлди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Кобулдаги портлашда камида 8 киши нобуд бўлди. Афғонистон пойтахтидаги худкуш ҳужуми камида 8 кишининг ёстиғини қуритди. Портлаш дин пешвонлари йиғилган катта чодир олдида содир этилди.(ўзбек тилида видео)

- Оролга яқин минтақаларда узоқ кутилган ëмғир ëғди. (Ўзбекистондан видео)

- Осиё: махфий қонун лойиҳаси. Қозоғистон расмийлари нодавлат ташкилотларининг ҳаётини мураккаблаштирди. Бунга сабаб – янги қонун лойиҳаси, унинг тўлиқ матнини жамоатчиликдан яширишмоқда. Қирғизистонда 10 йилдан буён ногирон болаларнинг оналари давлат эътиборини ўзига қарата олмаётир. (видео Настоящее время)​

- Суд Каромат Шариповнинг Тожикистон ИИВга нисбатан ёзган шикоятини қондирмади. Душанбе шаҳрида Исмоилий Сомони тумани суди "Тожик меҳнат муҳожирлари" умумроссия ҳаракатининг собиқ раҳбари Каромат Шариповнинг Тожикистон Ички ишлар вазирлигига нисбатан ёзган шикоятини қондирмади. (ТРдан видео)

- Қирғизистонда ногирон болаларнинг оналари давлат эътиборини ўзига қарата олмаётир. (Директ видеоси)​

- Менингитнинг янги қурбонлари. (ҚРдан видео)

- Узоқда жойлашган қишлоқ ичимлик сувисиз. Кауиқ қишлоғининг аҳолиси ичимлик суви учун уч ярим километр йўл босишади. (ҚРдан видео)

- "Биз Совет Иттифоқида яшамаймиз!" Тожикистонлик ёшлар энди чет элга чиқиб кетиш учун руҳсатнома зарурлигидан норози. (видео Настоящее время)

- Ўш шаҳрида гўдаклар орасида энг тез эмаклаш бўйича мусобақлар ўтди. (видео КР)

- Юлия Путинцеванинг Roland Garros мусобақасидаги муввафақиятлари. Шу кунларда Парижда "Катта дубул"ға туркумидаги Roland Garros мусобақалари ўтмоқда. Қозоғистонлик теннисчи Юлия Путинцева мусобақаларнинг чорак финалга йўл олди. (фотогалерея)

- Сенцов ва Кольченколарнинг оналари учрашиб президент Порошенкога мурожаат қилишди. Людмила Сенцова ва Лариса Кольченко ўғлиларининг ҳибсга олинганидан сўнг тўрт йилда биринчи марта Қримда учрашди. Аёллар биргаликда Украина президенти Порошенкога Россия қамоқхонасида очликни давом эттираётган Олег ва Александрларни қутқариш учун барча имкониятларни ишга солишни илтимос қилишди. (видео Настоящее время)

- 12 йилга жосусликда айбланиб. Москва шаҳар суди 2016 йили Россияда ҳибсга олинган украиналик журналист Роман Сущенкони жосусликда айблаб, 12 йил колонияга маҳкум этди. (Директ видеоси)

- Киев 23 нафар россияликларни Сенцов ва бошқа сиёсий маҳбусларга алмашиш учун тайёрлигини айтмоқда. (видео Настоящее время)

- Забайкальелик чўпон — ўз ҳаёти ва ер ҳақида. (видео Настоящее время)

- Россиялик десантчилари Қримда: «Эндиликда биз таҳдид қиламиз...». Россия ҳукумати босиб олган яриморолда ҳаво десанти батальонини ташқил қилди. Бундай қўшинлар бу ерларда Совет Иттифоқи даврларида ҳам бўлмаган. (Директ видеоси)

- Диабетчилар учун итлар. Тўрт оёқлилар диабет билан оғриган беморларга ёрдам беришмоқда. (Директ видеоси)

- "Мухолифатнинг тактик ғалабаси". Сиёсатчи Кишинёвнинг ҳокими сайлови ҳақида. (видео Настоящее время)

- 129-туғилган кун. Агар паспортидаги маълумотлари рост бўлса, Кока Истамбулова - дунёдаги энг машҳур қарияларнинг бири. (видео)

- Қрим ҳафтасининг энг ёрқин фотосуратлари. (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG