Ссылки доступа

Бишкек қозоғистонлик фаолнинг қочоқ мақоми бериш тўғрисидаги илтимосини кўриб чиқмоқда


Қирғизистон миграция хизмати қозоғистонлик мухолифат фаоли ва блогер Муратбек Тунгибаевнинг унга қочоқ мақомини бериш тўғрисидаги сўровини кўриб чиқишини маълум қилди.

Миграция хизматининг репатриантлар ва қочоқлар иши бўлимининг мудираси Жипара Мамбетованинг сўзларига қараганда, қамоқдаги фаол томонидан берилган илтимосни кўриб чиқиш жараёни бир йилгача вақтни олиши мумкин.

10 май куни Қирғизистон махсус хизматлариниг вакиллари Тунгишбаевни Бишкекдаги яшаб турган жойида ушлашди (қариндошларининг сўзларига кўра, Тунгишбаев 2014 йилдан бери Қирғизистонда яшаб келади). У яшаётган хонадонда тинтув ўтказишди. Кейинроқ маълум бўлишича, ушлаш Қозоғистон томонининг сўровига биноан амалга оширилди. Бишкекнинг Первомай туман суди Муратбек Тунгишбаевни икки ой муддатга қамоқда сақлаш ҳақида қарор чиқарди, апелляция инстанцияси қарорни ўз кучида қолдирди.

21 май куни бош прокуратура Тунгишбаевни Қозоғистонга беришни маъқуллади. Ватанида фаолга суд томонидан экстремистик деб тан олинган“жиноий гуруҳ фаолиятини молиялаштириш” ва “бирлашма тузиш ва фаолиятида иштирок этиш” айбини қўйишаяпти. Бу ерда Тунгишбаев рўйхатдан ўтказилмаган, хорижда яшаётган собиқ банкир ва Остонанинг танқидчиси Мухтор Аблязов томонидан тузилган ҳамда 2018 йил мартда Қозоғистон суди қарорига биноан тақиқланган “Қозоғистоннинг демократик танлови” ҳаракатида қатнашган деб тахмин қилинаётгани ҳақида гап бормоқда.

Тунгишбаевнинг Бишкекдаги адвокати ўз ҳимоясидаги шахснинг Қозоғистонга берилиши ҳақидаги қарор устидан шикоят қилмоқда, шикоятни кўриб чиқиш 8 июнь кунига белгиланган.

Муратбек Тунгишбаев ўзининг фуқаролик фаоллиги учун таъқибга учраганини айтаяпти ва ўзига нисбатан қўзғатилган жиноий ишни сиёсий асосланган деб атаб, Қозоғистонда ҳукумат унга босим ўтказади деб ҳисобламоқда. 29 май куни Тунгишбаев ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари ва халқаро жамоатчиликни унинг экстрадициясига йўл қўймасликка чақирди.

XS
SM
MD
LG