Ссылки доступа

АҚШ элчиси Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга келади


АҚШ давлат котибининг консуллик масалалари бўйича ёрдамчиси Карл Риш 3 июндан 9 июнгача Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташрифи доирасида ўз ҳамкасблари билан АҚШ визаси, консуллик ҳимояси билан боғлиқ масалалар бўйича икки томонлама учрашувлар ўтказади, дея хабар берди АҚШ давлат департаменти.

Шунингдек, унинг Москвада янги консуллик бўлимининг очилишида иштирок этиши кутилмоқда, дейилади Давлат департаменти хабарида.

Москвага ташрифи давомида Риш Россия ташқи ишлар вазирлигининг вакиллари билан учрашув ўтказади, дея хабар берди 4 июнь куни Америка дипломатик миссиясининг вакили.

XS
SM
MD
LG