Ссылки доступа

Туркманистондаги “қора бозор”да доллар курси янги рекордга чиқди


Туркманистон “қора бозори”да доллар курси 4 июнь куни янги рекорд ўрнатди. Дашўғиз вилоятидаги бозорда 1 Америка доллари душанба куни 29 туркман манатига сотиш таклифи берилди.

“Озодлик” радиосининг минтақадаги манбасининг хабар беришича, 4 июнь куни эрталаб долларнинг норасмий курси қисқа муддат пастга шўнғиди, бироқ тез орада маълум бўлишича, бу “чайқовчиларнинг ўйини” бўлиб чиқди.

«Дашўғизнинг «Бой Бозор» бозорида доллар арзонлаша бошлади. Бироқ, тез орада аниқ бўлишича, бу долларни арзонга сотиб олиш ниятида бўлган валютафурушларнинг ўйини бўлиб чиқди. Алданган одамлар арзонга сотган долларларини қайтариб беришларни талаб қилишди», - дейди ўз исмини ошкор қилишни истамаган “Озодлик” манбаси.

Ашхободдаги “Озодлик” мухбирлари ҳам пойтахт бозорларида долларфурушлар 1 долларни 24,5 дан 24,8 манатгача сотиб олишларини таклиф қилишган, аммо камида 2 манат қўшиб сотишган.

«Сотиб олиш анча қийин, чунки валютафурушлар долларни истамаган ҳолда сотишади, уларнинг айтишича, ҳозир доллар сотадиган вақт эмас. Умуман олганда, сўнгги вақтларда чайқовчилар қора бозорда анча эҳтиёткор бўлиб қолишган. Сотиб олмоқчи бўлган ҳам, сотмоқчи бўлган ҳам валютафурушлар орасида таниш қидирмоқда», - дейди ашхободлик кузатувчи Аманмурад Бугаев.

Унинг айтишича, туркман ёшлари ўқиш учун хориж сари отланиш мавсуми бошланиши билан Туркманистонда долларга талаб ошади. Шу сабабли валютафурушлар Америка валютасининг қимматлашишини кутишади.

Туркманистон Марказий банки 2016 йил бошларида нақд валюта алмашувини тўхтатди ва долларнинг расмий курсини 3,5 манат даражасида белгилади, бу курс ҳамон ўзгармай келмоқда.

XS
SM
MD
LG