Ссылки доступа

Тошкентда паспорт столлар якшанба кунлари эрталаб соат 8дан ишлай бошлади


Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) паспорт столлари якшанба куни ҳам ишлай бошлаганини эълон қилди.

ИИББ сайтида билдирилишича, 1 июлдан Ўзбекистонда нобиометрик паспортларнинг амал қилиш муддати битади. Бунга кунга қадар паспортини алмаштиришга улгурмаганларга нисбатан маъмурий жазо қўлланиши - жарима солиниши кўзда тутилган.

«Биометрик паспорт олишга улгурмаган фуқароларга қулайлик яратиш учун, шунингдек, прописка ва ундан чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳам ҳал қилиш ниятида Тошкентнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва жойлардаги бўлимлар фақат иш кунлари соат 8:00 дан бошлаб ишлабгина қолмай, энди якшанба кунлари ҳам ишлаяпти», – деб хабар беришди ИИББда.

Тошкент ИИББ маълумотларига қараганда, шу йил май ойининг ўрталаригача Ўзбекистон пойтахтида 1,78 миллион биометрик паспорт берилган. Тошкент аҳолисининг тахминан 10% ўзининг эски ҳужжатларини ҳали алмаштирмаган.

Ўзбекистон эски паспортларни биометрик маълумотлари бўлган ҳужжатларга алмаштиришни 2011 йил январда бошлаган эди. Дастлаб фуқаролар ҳужжатларини 2015 йил охиригача алмаштириши керак эди. Кейин ҳукумат эски паспортларнинг амал қилиш муддатларини 2,5 йилга – 2018 йил 1 июлгача узайтирди.

XS
SM
MD
LG