Ссылки доступа

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Исақов ва Бишкек собиқ мэри Қулматов ҳибсга олинди (видео)


Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исақов ҳамда пойтахтнинг собиқ мэри ва Давлат божхона хизматининг собиқ раҳбари Қубаничбек Қулматов тергов тугагунича қамоққа олинди.

Сапар Исақов ва Қубаничбек Қулматов собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг энг яқин сафдошларидан ҳисобланади. Эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги қарорни 5 июнь куни Бишкек шаҳар Первомай туман судининг судьяси Абдуразоқ Бўромбоев қабул қилди.

Арестован бывший премьер-министр Сапар Исаков
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:01 0:00

Аввалроқ Сапар Исақовга Бишкек иссиқлик электр марказини (ИЭМ) модернизациялашдаги коррупция факти бўйича айб қўйилган эди. Унга “ҚР президенти девони раҳбарининг ўринбосари даражасида ташқи сиёсат бўлимининг мудири бўлганида, чет эл компаниясининг манфаатларини илгари сурган” деган айб тақалмоқда.

Айни пайтда Сапар Исақов ўзига қарши қўзғатилган ишни “бутунлай ўзбошимчалик” сифатида тавсифлади. Олти соатлик сўроқдан кейин у қўйилган айб билан тўлиқ танишиб чиқишга улгурмаганини журналистларга айтди:

- Тўғрисини айтсам, мен ҳозирча, айб тақдим этишганидан сўнг, уни тузукроқ ўқиб чиқишга ҳам улгурмадим, бироқ… Нима ҳам дея олардим? Ғазабимнинг чегараси йўқ. Аввалига тайёрлашди ва Исақовнинг номини ижтимоий тармоқларда ва ОАВда топташди, айтганимдек, бошидан бошлаб шундай бўлди. Оқибатда улар бир одам атрофида янги муҳит яратишаяпти ва ундан жиноятчи ясашаяпти. Кечирасизлар, албатта, балки бу ҳиссиётлардир. Энди биз адвокат билан мустаҳкам алоқада бўлиб ишлаймиз ва ўзимизнинг айбсизлигимизни исботлаймиз. Лекин айтиб қўяйки, бу тўла ўзбошимчалик. Бунинг ҳаммаси мени ҳайратга солаяпти.

Бишкекнинг собиқ мэри Қубаничбек Қулматов журналистларга “бу суд эмас, ўртага олиб талаш” бўлганини айтди. Қубаничбек Қулматовга 18 май куни ҚРЖК 303-моддасининг 1-қисми (“Коррупция”) бўйича айб қўйилганди. Унинг уйида тинтув ўтказилди, мулки хатланди.

Тергов фаразига кўра, 2014 йилда Қулматов Бишкек мэри бўлганида “Бишкек шаҳар ИЭМни модернизациялаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида Хитойнинг TBEA компанияси томонидан минтақаларда иккита янги мактаб қуриш учун берилган 2 миллион доллардан ноқонуний фойдаланган. Қулматов ўзига қўйилган айбларни инкор қилишини билдирди.

Кубанычбек Кулматов взят под стражу
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:19 0:00

XS
SM
MD
LG