Ссылки доступа

Amnesty International: Раққадаги аҳоли ўлимига коалиция айбдор


Ўтган йилнинг ёзида Суриянинг Раққа шаҳри АҚШ бошчилигидаги коалиция қўшинлари томонидан “Ислом Давлати” террор гуруҳларидан озод қилинар экан юзлаб тинч аҳоли вакилларининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Amnesty International ташкилотининг янги ҳисоботида маълум қилинди.

Amnesty International ташкилотининг таъкидлашича, коалиция берган зарбалар натижасида одамлар зич яшайдиган туманлар аҳолиси қопқонга тушиб қолди. Уйлар ва шаҳар инфратузилмаси вайрон бўлди. Шу билан бирга ҳарбийлар “Ислом Давлати” террорчиларини жазосиз шаҳардан чиқиб кетишига имконият яратиб беришди, дейилади ҳисоботда.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотига кўра, Раққага берилган зарбаларнинг 90 фоизи Америка қўшинлари томонидан берилган. Амалиётнинг қолган қисми учун Буюк Британия ва Франция масъул бўлган. Ҳисоботда таъкидланишича, коалиция ҳужумлари номутаносиб ва танланган бўлган.

Amnesty International ташкилотининг қайд қилишича, коалиция ҳаракатларига нисбатан бирорта ҳам тергов олиб борилмаяпти, шу сабабли халқаро ҳуқуққа биноан ва тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилиши юзасидан жиноий иш очишга чақирмоқда. Бундан ташқари ҳуқуқ ҳимоячилари жабр кўрган Раққа аҳолисига товон тўланиши лозимлигини айтишмоқда.

Ҳисобот тузувчилар 2018 йилнинг февраль ойида Раққада бўлишди. Улар бомбалардан зарар кўрган 42та мавзега боришди ва ҳарбий амалиётдан кейин тирик қолган 100дан ортиқ гувоҳ билан суҳбатлашдилар. Ташкилот шунингдек, сунъий йўлдошдан олинган суратларни ҳам таҳлил қилди ва бошқа материалларни ҳам ўрганишди.

“Ислом давлати” террор гуруҳи 2013 йилда Раққани эгаллаб олди. “жиҳодчи”ларга қарши кураш олиб бораётган коалиция кучлари 2017 йил ўрталарида шаҳарга ҳужум бошлади 2017 йилнинг 17 октябрь куни шаҳар Сурия демократик мухолифати кучлари томонидан озод қилинди. Маҳаллий расмийлар ва коалиция қўмондонлиги билан келишилган ҳолда тўрт мингга яқин киши, жумладан “Ислом давлати” жангарилари ва уларнинг оилалари шаҳарни тарк этди. БМТ маълумотларига кўра, ҳарбий амалиёт давомида шаҳардаги уйларнинг 80 фоизи вайрон бўлган.

Коалиция Суриядаги радикал исломчиларга қарши 2014 йилдан бери кураш олиб боради. Сурияда Россия ҳарбий кампанияси 2015 йил 30 сентябрда бошланган. Коалиция бир неча бор Москвани Сурия президенти Башар Асад режимини қўллаб-қувватлашда айблаб келади. Ғарб режимни оммавий равишда инсон ҳуқуқларини бузганликда айблайди.

XS
SM
MD
LG