Home stay – бу битта уйда меҳмонларнинг мезбонлар билан бирга яшаши демакдир. Мезбонлар бир ўзи, ёки оиласи билан бирга бўлиши мумкин, аммо уларни бошқа мамлакатлардан келган меҳмонлар билан бирга бўлишга интилиши, янги фикр, меҳмондўстлик бирлаштиради. Қоидага кўра home stay мезбонлари меҳмонларни маҳаллий ошхона таомлари, сут маҳсулотлари ва ўзлари тайёрлаган пишириқлар билан сийлашади.
Тожикистон сайёҳлик компаниялари home stay'ни Зарафшон водийсида, Рашт ва Хатлонда ҳаётга татбиқ қилишди.
Айний туманидаги Марғеб қишлоғида яшовчи Субҳиддин Маликовнинг уйи сайёҳлар Искандаркўлга борувчи йўл бўйида жойлашган.
«Хорижликлар авваллари ҳам меҳмонимиз бўлган, бироқ биз улардан пул олмаганмиз. Йил бошида сайёҳлик компанияларидан бири бизга мурожаат қилиб уйимизни home stayга айлантириш таклифини берди ва биз рози бўлдик", -дейди Субҳиддин. Унинг сўзларига қараганда, эндиликда ҳар бир меҳмон $20 тўламоқда. Ёз мавсумида унинг уйида бир ҳафтада 10 тадан 15тагача хорижлик сайёҳ меҳмон бўлади. «Сайёҳлар тожик миллий таомларини яхши кўришади. Биз хорижлик меҳмонлар учун маҳаллий кўкатлардан ҳам таомлар тайёрлаймиз, экологик тоза сут маҳсулотларини тортиқ қиламиз. Авваллари бу маҳсулолтларни сотиш учун туман марказига олиб борардик».
ТР ҳукумати қошидаги Туризмни ривожлантириш Қўмитасининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассиси Моҳлиқо Шарифзоданингмаълум қилишича, айни дамда мамлакатдаги бешта сайёҳлик компанияси БМТнинг Тараққиёт дастури кўмаги билан Хатлон ва Сўғд вилоятларининг тоғли ҳудудларида home stay тизимни ҳаётга татбиқ этиш билан шуғулланмоқда.
Унинг сўзларига қараганда, Ляхш, Ховалинг, Балжуван, Пенжикент ва Айний аҳолиси ўз уйларини home stay'га айлантирган. Мурғаб туманида яшовчи Абдулҳамид Боронов эса чодирни home stay'га айлантирди. Абдулҳамиднинг айтишича, сайёҳларга Мурғабдаги қирғизларнинг ўтовларида яшаши ёқиб қолган ва истовчилар бундан норизо эмас.
Расмий маълумотларга кўра, Тожикистоннинг тоғли туманларидаги юздан ортиқ аҳоли ўз уйларини home stay'га айлантирган.